Европаликларнинг ID карталари билан Британияга киргизмаслик тўғрисидаги қарор кучга кирди

Британия ҳукумати Европа Иттифоқи томонидан берилган гувоҳномалар билан европаликларнинг Буюк Британияга киришига йўл қўймаслик тўғрисидаги қарор жума кунидан кучга кирганини эълон қилди.

Британия ҳукумати бир йил олдин эълон қилган режаларга кўра, Европа Иттифоқи ва Швейцария фуқароларининг кўпчилиги Буюк Британияга кириш учун ҳақиқий паспортга эга бўлишлари керак бўлади, чегара расмийлари 1 октябрдан бошлаб миллий гувоҳномаларни саёҳат ҳужжати сифатида қабул қилмайди.