Authors Posts by Vatandosh

Vatandosh

6649 POSTS 0 COMMENTS

Ўзбекистон Президенти Покистон Бош вазири билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади

Shavkat Mirziyoyev_press-service берган маьлумотларига кўра 14 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Имрон Хон билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Тадбир кун тартибидан икки томонлама амалий шериклик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ўрин олган. Саммит якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва таълим соҳаларига оид қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

РЎЗАДОРГА МАКРУҲ БЎЛГАН АМАЛЛАР

Макруҳ амал – шариатда ёмон кўрилган, номақбул ва хунук иш саналади. Рўзадорга макруҳ бўлган амаллар дейилганда, рўзани бузмайдиган, аммо савобини камайтирадиган, бузишга яқин бўлган ишлар тушунилади. Рўзадор сақич ёки шунга ўхшаш нарсани чайнаши макруҳдир. Чунки, кўрган одам рўзадор эмас экан деган хулосага келади. Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам “Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон...

Яна бир университет коронавирус сабабли масофавий таълимга ўтди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ректори Шерзодхон Қудратхўажа ЎзЖОКУ қисқа муддатли масофавий ўқишга ўтишини эьлон қилди. Барчамизга маълумки Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳудудида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши мунтазам равишда сақланиб келинмоқда. Шунга қарамасдан айрим талабалар орасидан енгил шаклдаги “CОVID-19” коронавирус инфекцияси аниқланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими...

Ўзбекистон ва Қатар алоқаларини ривожлантириш муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маьлумотларига кўра жорий йилнинг 11-апрель куни Доҳа шаҳрида Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов музокаралар олиб боришди. Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари, томонларнинг халқаро тузилмалар...

Карибдаги Саинт Винсент оролини вулқон кули қоплади

Карибнинг шарқидаги Саинт Винсент оролида ўн ёллар давомида уйқуда ётган вулқоннинг шанба куни отилишидан сўнг оролни қалин кул қатлами ва ўткир олтингугурт ҳиди қоплади. Жума куни вулқоннинг отилиши натижасида кул булутлари ўнлаб километр баландликка кўтарилган. Натижада атрофдаги баъзи аҳолилар хавфсиз жойга кўчирилган. Вулқондан 2 мил узоқликдаги Рабоко шаҳрилик ҳодиса гувоқининг айтишича ерни 30 см...

Юзлаб фаластинликлар Масжидул Ақсони Рамазонга тайёрлашмоқда

Шанба куни юзлаб фаластинликлар муборак Рамазон ойини кутиб олиш учун Масжидул Ақсо ва унинг майдонини тозалаш ва тартиблаш ишларида қатнашдилар. “48” ёрдам жамиятининг мудирининг айтишича, Фаластиннинг ичидан 120 автобусда юзлаб кўнгилли ҳашарчилар келишган. “Аввало Қуддус” деб номланган ушбу ҳашар 12 йилдан бери ҳар йили ташкиллаштирилиб келмоқда. Ҳашарга келган ёшлар масжид саҳнини супуриш, ерини...

Гибралтарнинг барча аҳолиси коронавирусга қарши эмланиб бўлди

Барча аҳолиси коронавирусга қарша эмланиб бўлган Гибралтарда ҳаёт яна ўз изига тушди. Эмланиш сабабли Гибралтарда ниқоб тақиш фақат ёпиқ жамоат жойлар, сўпермаркетлар ва жамоат транспортидагина мажбурий. Қолган жойларда фуқаролар ниқобсиз юришлари мумкин. Шунингдек, тунги комендантлик соатлари ҳам бекор қилинди. Бу эса бир неча ойлардан  бери ёпиқ бўлиб, мартнинг бошидагина очилган ошхоналар ва кафеларда яна...

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Жоржия ва Флоридага боради: фуқароларга паспорт ва консуллик хизмати кўрсатиш бўйича учрашув ўтказилади

ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР! Фуқароларга янги хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириб бериш ва бошқа консуллик хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 15-25 апрель кунлари Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими ходимларининг ЖОРЖИЯ ВА ФЛОРИДА штатларига ташрифлари режалаштирилмоқда. Консуллик ходимларининг фуқаролар билан учрашувлари АТЛАНТА ВА ОРЛАНДО шаҳарларида ўтказилиши назарда тутилган. Шу боис, мазкур консуллик учрашувларида иштирок этиш истагини...

“Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйилди

Жорий йилнинг 10 апрель куни чегара ҳудудда (“Ғишткўприк” – “Жібек жолы”) “Марказий Осиё” халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик марказига тамал тоши қўйиш маросими ўтказилди. Gov.uzнинг маьлумотларига асосан  ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Аскар Мамин иштирок этди. Сўнгги йилларда Давлатларимиз раҳбарларининг ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган самимий, илиқ...

Туркиянинг меҳнат миграциясини ташкил этиш тажрибаси ўрганилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маьлумотларига кўра,  Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари Туркиянинг меҳнат миграциясини ташкил этиш тажрибасини ўрганмоқда. 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консуллик ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили, Туркия ташқи ишлар, ички ишлар ва бошқа идоралари вакиллари ўртасида учрашувлар...