Authors Posts by Vatandosh

Vatandosh

6649 POSTS 0 COMMENTS

Францияда ёпилган масжид эшиклари намозхонлар учун қайта очилди

Франция ҳукумати тарафидан 2020 йил октябр ойида беркитилган Пантин номли масжид, ҳокимият қарори билан 6 ойдан кейин яна очилди. Бу ҳақида TRT Haber.com маьлум қилган. Парижнинг чекка худудларидан бирида жойлашган Сен-Сен-Денисдаги масжид имоми, дарсда ўқувчиларга Муҳаммад пайғамбар с.а.в. карикатурасини кўрсатган ўқитувчининг ўлдирилишини интернетда тарқатганидан сўнг Пантин масжиди ёпилган эди.  6 ойдан сўнг ушбу масжид такрор жума куни жума...

Бразилияда коронавирус сабабли 1 куннинг ўзида 3693 нафар киши ҳаётдан кўз юмди

Пандемия туфайли Бразилиядаги умумий ўлим холати 345.025га кўпайган бўлса, сўнгги 24 соат ичида қўшилган  93.317 нафарлик янги холат аниқланган. Шунда  умумий  холатлар сони  13 373 174га чиқиб олди. Касалликдан тузалаётганлар сони еса 11 791 885ни ташкил этади. TRT Haber.comдан олинган хабарга кўра 210 миллиондан  ортиқ аҳолига эга бўлган ушбу мамлакат  СOVID-19 пандемияси оқибатида АҚШдан кейин энг кўп...

Чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда эмланиши шарт эмас

CCВ Матбуот хизмати Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевадан коронавирусга қарши кураш ва вакцинация жараёнлари бўйича саволларга жавоб олди. — Чет элда коронавирусга қарши эмланганлар Ўзбекистонга келганида ҳам вакцинациясия жараёнига жалб қилинадими? — Чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда эмланиши шарт эмас. Бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади...

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳалол стандарт бўйича меморандум имзоланади

Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлигининг маэьлумотларига таяниб Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. Туркия Савдо вазири Рухсар Пекжан бошчилигидаги делегациянинг ташрифи дастурига, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида, Давлат божхона қўмитасида музокаралар ўтказиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати киритилган. Унда бир қатор иқтисодий шартномалар имзолаш кўзда тутилган.

Туркияда 282 минг нафар ишчи-ходимга 1500 турк лирасидан ёрдам пули ажратилди

Озиқ-овқат ва ичимликлар соҳасида фаолият олиб борадиганлар учун апрель, май ойларида тақдим қилинадиган қўшимча ёрдам пули Туркия буюк миллат мажлиси ва жамғарма комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди. Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазирининг ўринбосари Аҳмет Эрдем, озиқ-овқат секторида ишлайдиганларнинг умумий 537 минг кишидан иборатлигини маълум қилиб, улардан 282 минг нафари ажратилган 1500 лира миқдоридаги ёрдам пулига эҳтиёжманд...

АҚШда малака оширишни истаганлар учун ажойиб имконият

Фулбрайт (Fulbright) таълим алмашинув дастурлари доирасига кирувчи Ҳюберт Ҳамфри (Hubert Humphrey) дастури ўзбекистонлик мутахассисларга АҚШда ўн ой давомида илмий унвонсиз магистратура даражасида таҳсил олиш ва ўз мутахассисликлари бўйича малака ошириш имконини беради. Қатнашчилар Америка университетида бир йил давомида ўзларининг касбий қизиқишларига мос келувчи магистратура курсида таҳсил олади, лекин магистрлик унвони берилмайди. Ушбу дастур давлат ва жамоат...

ИНТЕРПОЛ қидирувда бўлган 195 кишини ҳибсга олди

Халқаро жиноий полиция ташкилоти (ИНТЕРПОЛ) Африкада ва Европада полиция кучлари жиноий тармоқларга қарши кенг қамровли курашда 195 кишини ҳибсга олгани ва 500 га яқин одам савдоси қурбонларини қутқарганлигини эълон қилди. Халқаро Жиноят Полицияси Ташкилотининг таъкидлашича, Марокаш Қироллигида Халқаро Миграция Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 24 давлат иштирокида тезкор маълумот алмашиш бўйича операция бўлиб ўтди.

Илон Маскга қарашли компаниялардан бири ўзи яратган микрочипни 9 ёшли маймуннинг миясига ўрнатган

video
Тиниб-тинчимас Маскнинг сунъий интеллектга асосланган микрочиплар ишлаб чиқарувчи "Неуралинк" компанияси ажойиб эксперимент ўтказди. Компания ўзи яратган микрочипни 9 ёшли маймуннинг миясига ўрнатган. Тасвирда тажрибадаги маймуннинг компютерда видео ўйин ўйнаётгани акс этган.  Ўйинни бошқарувчи жойстик компютердан узиб қўйилгандан кейин ҳам миядан юборилган сигналлар орқали маймун ўйинни бошқаришда давом этган. Бу кашфиёт фалажланган одамлар миясига ўрнатилган чип орқали сунъий...

Оқ Уй: Хитойнинг Тайванга нисбатан ҳаракатлари беқарорликка олиб келиши мумкин

Оқ уй Хитойнинг Тайван бўғозида тобора кўпайиб бораётган ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатаётганини таъкидлади ва Хитойнинг сўнгги қадамлари вазиятни беқарорлашиши мумкин деб ҳисоблади. "Биз ўз хавотирларимизни яширинча ва ошкора баён қилдик... Хитойнинг Тайванга нисбатан душманлигидан тобора ортиб бораётганидан хавотиримиз", деди Оқ уй вакили Жейн Псаки журналистларга. Хитойнинг оролга бостириб кириш эҳтимоли ҳақида хавотири...

UNESCO /L’OREAL мукофотининг 2022-йил танлови ўтказилиши эълон қилинди

Тошент давлат шарқшунослик университетининг берган маьлумотига асосан ЮНEСКО  ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси томонидан табиий фанлар соҳасидаги олима аёллар учун UNESCO /L’OREAL мукофотининг 2022-йил танлови ўтказилиши эълон қилинди. Танловда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: –  халқаро илмий ҳамжамият эътироф этилган бўлиши; –  илм-фан...