“Vatandosh” жамияти сайти ишга тушди

Keep-calm

АҚШда ташкил этилган “Vatandosh” Ўзбек-Америка федерациясининг сайти янги қиёфада иш бошлади. Веб-саҳифада жамият фаолиятига оид янгиликлар, кўрсатиладиган хизматлар ҳамда жамият уюштирадиган тадбирлар ҳақида маълумот бериб бориш мақсад қилинган.

Сайтнинг “Янгиликлар” бўлимига федерация ҳаётига оид сўнгги хабарлар қўйиб борилади. “Хизматлар” бўлимидан эса жамият аъзолари ҳамда АҚШда истиқомат қилувчи ўзбекистонликлар учун тақдим этиладиган турли хизматлар ўрин олган. Ҳозирда федерация совчилик хизмати, бепул тил курслари, жаноза хизматлари, спорт тўгараклари, семинарлар ҳамда офис хизматларини тақдим этмоқда. Ушбу хизматлар ва улардан фойдаланиш учун жамиятга боғланиш йўллари ҳақида сайтдан батафсил ўқишингиз мумкин.

Молиявий ёрдам кўрсатиш орқали жамиятнинг хайрли ишларига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида бўлган олийҳиммат инсонлар ўз ёрдамларини “Ҳомийлар учун” бўлими орқали кўрсатишлари мумкин.

Жамиятнинг келгусида бўлиб ўтадиган тадбир ва йиғинлари ҳақида хабардор бўлиб туриш учун “Тадбирлар” бўлимини кузатиб боринг. Ушбу саҳифага ўрнатилган календарда келгусида режаланган тадбирларни кўришингиз мумкин.

Сайт ва ундаги маълумотлар юзасидан сизда таклиф-мулоҳазалар бўлса, уларни “Алоқа” саҳифаси орқали жамиятга йўллаш имкониятига эгасиз.

SHARE