Facebook’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари сони 280 минг нафардан ошди

Facebook’нинг Ўзбекистондан аъзолари сони 280 минг нафарга етди. Socialbakers сайтига кўра, фойдаланувчиларнинг 65 фоиздан ортиғи эркаклар бўлса, 18-24 ёш атрофидагилар анча кўпчиликни ташкил қилишади.

 

Ўзбекистонликлар орасида энг оммавий ижтимоий тармоқ Россиянинг «Одноклассники» сайти бўлиб, унинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари сони 7 миллион нафардан ошган.

Ҳар куни ижтимоий тармоққа Ўзбекистондан 1,5 миллион киши киради. Айни вақтда, уларнинг 92 фоизи сайтнинг мобил версиясидан фойдаланади.

Одноклассники»нинг Ўзбекистондаги аудиторияси – ўртача 18-26 ёш оралиғидаги ёшлардан иборат бўлиб, тармоқда рўйхатдан ўтган эркаклар ва аёллар сони деярли тенг Ўзбекистондаги «Одноклассники»нинг аёл фойдаланувчилари ёши асосан 18-22 оралиғида бўлиб, ундан катта ёшдаги аёллар ушбу ижтимоий тармоққа эркакларга нисбатан камроқ қизиқиш билдиришади.

Ўзбекистонликлар «Одноклассники»да ҳар куни тахминан 10,5 миллионта хабар жўнатишади, 450 мингта шарҳ (изоҳ, коммент) ёзишади, 120 мингдан ортиқ сурат юклашади, 800 мингга яқин «класс», 1,5 миллионга яқин баҳо қўйишади ва 130 мингга яқин янги статус ёзишади. Таққослаш учун, «Одноклассники»да кунига жами 220 миллион дона хабар ёзилади – бунда Ўзбекистоннинг улуши тахминан 5 фоизни ташкил этади.