Тожикистонда YouTube яна ёпилди

Тожикистонда бир қатор интернет-провайдерлар YouTube видеохостингига кириш имкониятини ёпиб қўйишди. Тожикистон интернет-провайдерлари ассоциацияси раиси Асомиддин Атоевга кўра, ҳозирги пайтда YouTubeга фақатгина Мегафон ҳамда Telecom Technology провайдерлари фойдаланувчилари кира олишади.

Раиснинг фикрича, улар ҳам YouTube видеохостингига яқин кунларда кириш имкониятларини чеклаб қўйишади. “Амалиёт шуни кўрсатаяптики, бир неча интернет-провайдер ушбу видеохостингга кириш имкониятини чеклаётган экан, демак, бу тепанинг топшириғи ҳисобланади. Тахиминимча, бу Тожикистон Республикаси Алоқа хизматининг оғзаки ёки ёзма кўрсатмасидир”, — дейди Атоев.

2013 йил июлидан бери YouTube Тожикистонда тўртинчи марта ёпилмоқда.

SHARE