Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатини бошқараётган ҳакамлар рейтингида пешқадамлик қилмоқда

Бразилияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 15 июнь куни Швейцария — Эквадор ўйинини бошқарди. Ўйин 2:1 ҳисобида швейцарияликлар ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, Равшан Эрматов бошчилигида ҳакамлар бригадаси ушбу ўйинда мутахассис ва спорт шарҳловчилари эътирофига сазовор бўлди. Чунончи, worldreferee.com сайти Эрматов ва унинг жамоаси фаолиятига юқори баҳо берди.

Сайт репортерлари ҳамда аъзолари Эрматовнинг ҳакамлигига 7,6 балл қўйишди. Ушбу материал тайёрланаётган пайтда у ҳакамлар рўйхатида биринчи ўринни бошқариб турган эди.

Worldreferee.com
Worldreferee.com

SBNation нашри эса Равшан Эрматовни дунёнинг энг яхши рефериси сифатида эътироф этган.