Facebook’сиз ярим соат

19 июнь куни Тошкент вақти билан 12.55да  Facebook ижтимоий тармоғи вақтинча ишламай қолди. Оммавий ахборот воситаларига кўра, у тахминан ярим соатлар ишламаган. Натижада бошқа ижтимоий тармоқ вакиллари Facebookга кира олмаётгани ҳақида шикоят қилиб, турли латифа айта бошлашди. Айниқса, твиттер фойдаланувчилари ўртасида турли ҳазиломуз твитлар пайдо бўлди.

Фойдаланувчилардан бири ёзади:

“Украина Ички ишлар вазирлиги Facebook’даги муаммолар боис ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб туради”.

 

“Ведомости” газетасининг твиттердаги саҳифаси эса шундай ёзади:

“Facebook ишламай қолди, офислар меҳнат унумдорлиги бирдан ортиб кетди)”.

 

Яна бир твиттер фойдаланувчиси эса:

“Биз “қора пайшанба”ни ҳеч қачон унутмаймиз”.

The Guardian газетаси вакили эса Facebookнинг ишламай қолиши газета сайтига кирувчилар сонининг кескин камайишига сабаб бўлганини ёзади. Шунинг ўзиёқ Facebook жуда кўплаб медиа-тузилмаларнинг трафигини таъминлашда асосий манба бўлиб хизмат қилмоқда.


Time журналининг ёзишича, мазкур ижтимоий тармоқ охирги марта 2010 йилда мана шундай техник муаммога дуч келган эди.

Facebook компанияси матбуот хизмати ҳақиқатда ҳам техник носозликлар юзага келганини тан олган ҳамда фойдаланувчилардан ноқулайлик учун узр сўраган. Муаммо сабаблари кўрсатиб ўтилмаган.