Ўзбекистонда суғурта компаниялари учун янги талаблар жорий қилинди

Ўзбекистонда шу йилнинг 1 июлидан суғурта компаниялари устав фондининг энг кам миқдорига бўлган янги талаблар кучга кирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилдаги қарорига кўра, суғурта компанияларининг устав капитали миқдори 2015 йилга бориб икки баравар ошиши керак эди.  Ушбу ҳужжатга мувофиқ, умумий суғурта билан шуғулланадиган компанияларнинг устав капитали миқдори 1,5 миллион евродан кам бўлмаслиги керак. (Ҳозиргача 1,125 миллион евро эди). Бу ҳақда UzDaily.Uz хабар қилди.

Ҳаётни суғурта қилишга ихтисослашган суғурта компаниялари устав капитали миқдори 2 миллион еврони (шу пайтга қадар 1,5 миллион евро эди), мажбурий суғурта соҳасида фаолият юритадиган компаниялар учун 3 миллион еврони (шу пайтга қадар 2,25 миллион евро эди), қайта суғурталовчилар учун эса 6 миллион еврони (5 миллион евро эди) ташкил қилади.

SHARE