Европа суди: Франциянинг паранжини тақиқлайдиган қонуни Европа конвенциясига зид эмас

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Францияда жамоат жойларида ниқоб, паранжи ва бошқа юзни яширадиган бошқа диний кийимларни кийишни тақиқлайдиган қонунни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясига зид эмас, деб топди.

Францияда жамоат жойларида юзни беркитиб юриш учун тақиқ 2011 йил апрель ойида кучга кирган бўлиб, ўшанда 24 яшар француз аёли Европа судига мурожаат қилади. Аёл ўз исмини тўлиқ кўрсатмасдан, С.А.С инициалларидан фойдаланган. Унинг фикрича, тақиқ унинг ҳуқуқларини поймол қилади.

“Интерфакс” ахборот агентлигининг ёзишича, Францияда юзини жамоат жойларида ниқоб, паранжи ёки шунга ўхшаш кийимлар билан беркитиш 150 еврогача жаримага сабаб бўлади. Шундай қилиб, Франциянинг Мо шаҳрида икки нафар аёл киши шаҳар мэрияси олдидан юзи тўлиқ ёпиқ ҳолда ўтгани учун120 ва 80 евро миқдорида жаримага тортилади.

С.А.Снинг қайд этишича, бундай чоралар жинси, дини ва этник келиб чиқиши бўйича камситиш ҳисобланиб, у ўзини намунали мусулмон аёлларидан бири сифатида ҳисоблашини ҳамда ўз юзини ўз хоҳишига кўра беркитиб юришини айтиб ўтган.

Аммо Европа суди унинг хулосаларига кўнмади. Суднинг фикрича, Франциянинг тегишли қонуни кийимни тақиқлаш учун эмас, балки замонавий жамиятларда мулоқотнинг асосий элементларидан бири бўлган юзни яширишга йўл қўймасликдир.

SHARE