Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик офицерлар сони 2015 йилга бориб уч бараварга кўпаяди

    Россияда таҳсил олаётган Ўзбекистон ҳарбий офицерлари сони 2015 йилга бориб 3 бараварга кўпайиб, 1,3 минг кишига етади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар тарқатди.  “Ҳозирги кунда Россия ҳарбий-ўқув муассасаларида 450 нафар Ўзбекистон Қуролли кучлари офицерлари таҳсил олмоқда”, дейди агентлик манбаси.

    Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат Ўзбекистон ва Россиянинг кадрлар тайрлаш соҳасида ҳарбий ҳамкорлик даражасини кўрсатиб беради. Хусусан, Ўзбекистонда Россиядан етказиб берилаётган оғир қурол-яроғ ва авиацияга хизмат кўрсатиш бўйича кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Айни пайтда Ўзбекистон Афғонистондаги НАТОга аъзо-мамлакатлар ноҳрарбий техникаларни харид қилишни фаоллаштирмоқда”, дейилади хабарда.

    Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлашда муҳим роль эгаллайди. Икки давлат ўртасида 1994 йилда ҳарбий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида шартнома имзоланган. Ўзбекистон ва Россия 2012 йилда Ўзбекистон армиясига 2020 йилга қадар қурол-яроғ етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик дастурини қабул қилган.