Дурбек Аманов Швейцарияга элчи этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг Швейцариядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дурбек Аманов (қароргоҳи Берлинда) Швейцария Конфедерацияси Президенти Дидье Буркхальтерга ишонч ёрлиқларини топширди.

“Жаҳон” ААнинг хабар беришича, маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Дидье Буркхальтер Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни ижобий баҳолади. У мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжуд эканлигини таъкидлади.

Швейцария Конфедерацияси Президенти Ўзбекистон раҳбариятига ҳамда халқига чин дилдан фаровонлик ва муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Дурбек Аманов Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги бош консули сифатида фаолият юритиб келган эди. Сўнг Германияга элчи этиб тайинланди. 2013 йилнинг июль ойида Дурбек Аманов ваколат муддати тугаши муносабати билан ўз вазифасини топширди.