“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Киевга авиақатновларни қайта йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси шу йилнинг 15 июлидан Украинанинг Киев шаҳрига авиақатновларни қайта йўлга қўяди. Тошкентдан Киевга борадиган рейслар сешанба куни 18:20да ҳамда пайшанба кунлари 08:50да ўз қатновини амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси томонидан Киевга томон амалга оширилиши керак бўлган рейслар бекор қилинди.

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабарида келтирилишича, «Украина авиацияси раҳбарияти томонидан рухсат берилмагани муносабати билан юзага келган кутилмаган вазият сабабли «Тошкент – Киев – Тошкент» йўналиши бўйлаб 2014 йил 1 апрель куни амалга оширилиши керак бўлган HY741/HY742 рейси бекор қилинган.