Донецк осмонида Малайзия самолёти ҳалокатга учради

Украинанинг Донецк вилояти осмонида Малайзия авиакомпаниясига тегишли бўлган Боинг-777 самолёти ҳалокатга учраган. “Интерфакс”нинг Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашенкога таяниб хабар беришича, авиаҳалокатда 280 нафар йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

Унинг сўзларига кўра, самолётни 10,000 километр баландликда уриб туширишган. Бу хабар ҳозирча тасдиқлангани йўқ.

Malaysia Airlines компания вакиллари ушбу рейс билан алоқа йўқолиб қолганини маълум қилишган. Самолёт Амстердамдан учиб келаётган бўлган.