Барак Обама Ислом Каримовга ташаккурнома юборди

АҚШ президенти Барак Обама Америка мустақиллигининг икки юз ўттиз саккиз йиллиги муносабати билан йўллаган самимий қутловлари учун ўзи билан бирга Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ислом Каримовга ўз миннатдорлигини изҳор этади.

“Америкаликларни халқ сифатида дунёдаги бошқа мамлакатларнинг халқлари билан бирлаштириб турадиган кўп маданиятли мерос ва бой анъаналарни нишонлаш учун биз ушбу имкониятдан фойдаланамиз. Барча халқлар бахт-саодат ва фаровонликка интилишда эркинликдан баҳраманд бўлиши лозим, деган умумий олий мақсад барчамизни руҳлантиради”, — дейилади ташаккурномада.

Барак Обама ўз ташаккурономасида ғоят қадрли бўлган эркинликни таъминлаш йўлида ўтмишда ва ҳозирги кунда қурбон бўлганларни ёдга олиш жараёнида барча халқлар учун озод ва тинч яшаш ва шундай бўлиб қолиш ҳуқуқига эришилишига ишончини ҳамда қатъиятини яна бир карра тасдиқлашини маълум қилган.