Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси Илҳом Неъматов дипломатик фаолиятидан пенсияга чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қарори билан Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимидан озод қилинди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, бунга унинг пенсияга чиқиши сабаб қилиб кўрсатилган. У бу лавозимга 2013 йили август ойида тайинланган эди.

 

Илҳом Неъматов 1989 йили, яъни бундан 23 йил муқаддам дипломатия соҳасида ўз фаолиятини бошлаган. У 1992 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида турли вазифаларда ишлаб келади. 1992-1993 йилларда Германияда илк марта очилган Ўзбекистон элчихонасида ишлайди. Ундан кейин Тошкентга қайтиб бориб, Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилди. У  ”Ўзбекистон Республикаси Дипломатик ваколатхоналари ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг дипломатик мартабалари тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.

1997-1999 йилларда Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлади. Ундан кейин Тошкентга келиб, ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасида ишлади, ана ундан кейин Москвада элчи бўлиб фаолият юритди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида фаол иш олиб борди. Бу ерда, албатта, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.