Ўзбекистон қуёш электр станциялари сонини кўпайтиради

Ўзбекистонда яна учта қуёш электр станцияси барпо этилади. “Podrobno” ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун жойлар аниқланган. Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Сурхондарёнинг Шеробод ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманларида барпо этилади. Айни пайтда мамлакатдаги энг катта қувватга қуёш станциясини Навоий вилоятининг Кармана туманида барпо этиш кўзда тутилмоқда. Унинг қуввати тахминан 130 мегаватт бўлади.

Тошкент вилоятининг Паркент туманида эса экспериментал қуёш электр станцияси қурилади. У ерда Ўзбекистон учун энг қулай ва замонавий қуёш электр станциялари синовдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан, “Ўзбекэнерго” ДАКнинг Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланган.

Пастдарғом тумани “Торариқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 гектар ер майдонидамазкур йирик иншоот ишга тушгач, йилига 192 миллион кубометр табиий газни тежаш имконияти юзага келади.