АҚШ Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

АҚШ президенти Барак Обама Американинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига Памела Спратлен номзодини илгари сурди. Унинг номзодини тасдиқлаш ҳақидаги сўров АҚШ Сенатига юборилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Памела Спратлен бунгача АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган. У 20 йиллик дипломатик тажрибага сиёсатчилардан бўлиб, МДҲ мамлакатлари бўйича катта билим ва маълумотга эга.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, элчи Памела Спратлен рус, француз ва испан тилида мулоқот қила олади.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обама АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни Қозоғистонга элчи қилиб тайинлаш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш учун Сенат тасдиғига киритган эди.