Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston маҳсулотлари сентябрдан сотувга чиқади

“Coca Cola” компаниясининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарган маҳсулотлари шу йилнинг сентябрь ойидан сотувга чиқарилади. Shov-shuv.uz сайти хабар беришича, “Сентябрдан яна ўзимизнинг Coca-Cola’лар савдо расталаридан жой олади!”. Сайтда бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD компанияси ўз фаолиятини бошлашни режалаштираётгани маълум қилинган эди.

Ўшанда компания вакили “Аниқ муддатини айта олмаймиз, кола ичимлигини қачон қадоқлаш бошланиши ҳозирча номаълум, аммо яқин кунларда бу юз беради”, деган эди.

Эслатиб ўтамиз, профликатика тадбирлари боис жорий йил бошидан бери компания ишламаётган эди.

Шу йилнинг март ойида Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD компаниясидаги давлатнинг 57,12 фоиз улуши Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига берилди.

Завод шундоқ ҳам анчадан бери маҳсулот ишлаб чиқармаяпти, ҳозирги кунда савдо дўконларидаги маҳсулотлар ҳам 2013 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқарилган.

Айни пайтда Ўзбекистон бозорларида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кока-кола маҳсулотини ҳам учратиш мумкин. Уларнинг бир ярим литрлигини 10 минг сўмгача топиш мумкин.

SHARE