Билайннинг даромади Россия ва Украинада камайди, Ўзбекистонда ўсди

Ўзбекистондаги Beeline компаниясининг жорий йил иккинчи кварталдаги даромади 179 миллион долларни, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 7 фоиз ўсиш суратларини ташкил қилди. Бу ҳақда Vimpelcom Ltd. компанияси хабар тарқатди. Бунда мобиль алоқа хизматларидан тушган даромад 7,27 фоизга ўсиб, 177 миллион долларни ташкил қилди. Бошқа хизматлар эса 2 миллион долларни ташкил қилди.

Компания иккинчи чоракда 10 миллион доллар инвестиция киритган. Бу ўтган йилнинг шу даврида 35 миллион долларни ташкил қилган. Бу 71,43 фоиз тушиш деганидир. Билайннинг абонент базаси иккинчи чоракда 10,4 миллион кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу давридаги қараганда 2 фоиз ўсиш кузатилган. Айни пайтда 5,3 миллион нафар абонент USB-модем ишлатмоқда. Ҳар бир абонент ҳисоб рақамида иккинчи чоракда ўртача 5,3 доллар миқдорида маблағ бўлган. Ўтган йилнинг шу даврида бу 5,6 долларни ташкил қилган эди. Ҳар бир абонент ўртача 531 минут мулоқот қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврида 472 минутни ташкил қилган эди.

Vimpelcom Ltd хабар беришича, Украинадаги вазият ва Россиядаги макроиқтисодий ҳолат компаниянинг даромадларига кескин салбий таъсир ўтказган. Масалан, компаниянинг икки давлатдаги тушумлари 11 фоизга камайиб, 5,06 миллиард долларга тушиб қолди. Соф даромад эса 83 фоиз камайиб, 100 миллион долларга пасайиб кетди.