Ўзбекистонда Coca-Cola нархи назорат қилинади

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Coca-Cola нархини назорат қилади.

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари С.Ғаффоровга таяниб “Подробно” ахборот агентлиги хабар беришича, компания ўз фаолиятини бошлаган ҳамда сентябрь ойида маҳсулот савдо расталарида пайдо бўлади. Coca-Cola’нинг стандарт, 1,5 литрли қадоқланган идишининг нархи 4000 сўм атрофида этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, профликатика тадбирлари боис жорий йил бошидан бери компания ишламаётган эди.

Шу йилнинг март ойида Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD компаниясидаги давлатнинг 57,12 фоиз улуши Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказига берилди.

Завод шундоқ ҳам анчадан бери маҳсулот ишлаб чиқармаяпти, ҳозирги кунда савдо дўконларидаги маҳсулотлар ҳам 2013 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқарилган.

Айни пайтда Ўзбекистон бозорларида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кока-кола маҳсулотини ҳам учратиш мумкин. Уларнинг бир ярим литрлигини 10 минг сўмгача топиш мумкин.