Тошкент Чинни бозорида юз берган ёнғинда қурбон бўлганлар йўқ

2014 йилнинг 12 август куни соат 00:28да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Бест-плюс” ОАЖ савдо комплексида (Чинни бозорида) қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йуқ. Ёнғин натижасида 20 га яқин савдо дўконлари зарар кўрган. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.