Ўзбекистон бюджети жорий йил ярим йиллигида 14,5 миллион доллар даромад билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг даромадлари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида харажатларига қараганда 33,9 миллиард сўм ортиқ бўлиб, бюджет профицити 0,1 фоизни ташкил қилди.

Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат бюджети даромадлари 14,717 триллион сўмни ташкил қилди. Бу АҚШ долларининг Марказий банк курси бўйича ҳисоблаганда 6,29 миллиард долларни ташкил қилади. Давлат бюджети харажатлари эса 14,683 триллион сўмни ёки 6,27 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг 2014 йилги давлат бюджети даромадлари 1,3 триллион сўм миқдорида дефицит прогнози билан қабул қилинган бўлиб, у ЯИМга нисбатан 1 фоизни ташкил қилиши керак. Давлат бюджетининг даромад қисми 30,2 триллион сўм ёки 12,9 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 23,2 фоиз), харажатлари эса 31,5 триллион сўм ёки 13,5 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан24,2 фоиз) ташкил қилиши мўлжалланган.