Ўзбекистон терроризмни молиялаштириш эҳтимоли жуда паст бўлган мамлакатлардан бири

Ўзбекистон жиноий йўллар билан топилган маблағларни ўзлаштириш ҳамда терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида 103-ўринни эгаллади. Швейцария Базель бошқарув институти томонидан тузилган The Basek AML Index 2014 рейтингига кўра, ушбу рўйхатнинг биринчи ўнталигида Эрон, Афғонистон, Камбоджа, Тожикистон, Гвинея-Бисау, Ироқ, Мали, Швейцария, Мозамбик, Мьянма ўрин олган.

Маблағларни ноқонуний легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш эҳтимоли анча паст бўлган мамлакатлар рўйхатини Финляндия, Эстония, Словения, Латвия, Болгария, Янги Зеландия бошқармоқда. Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 75-ўринни, Қирғизистон эса 61-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида қаттиқ қонунларни жорий қилган мамлакатлардан бири бўлиб, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ушбу мақсадда назоратга олинган.

 

SHARE