Украина авиакомпанияси Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйди

“Украина халқаро авиалиниялар” авиакомпанияси шу йилнинг 14 августидан Ўзбекистонга ҳаво қатновини йўлга қўйди. Шундай қилиб икки мамлакат пойтахтлари тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди. Украина авиакомпаниясининг авиақатновлари замонавий “Боинг-737” самолётларида икки классдан — иқтисод ва бизнес классларда амалга оширилади.

Киев — Тошкент рейслари ҳафтасига икки марта — пайшанба ва шанба кунлари, қайтишда эса душанба ва жума кунлари олиб борилади. Авиачипталар Киевдан Тошкентга барча солиқ ва тўловлар билан ҳисоблаганда 7480 гривен, Тошкентдан эса 465 еврони ташкил қилади (эконом класс).

Янги рейслар Киев халқаро аэропортида Варшава, Мюнхен, Берлин, Прага, Париж, Амстердам, Стокгольм, Тель-Авив, Истамбул, Москва, Санкт-Петербург, Калининград ва бошқа йўналишлардаги рейсларда билан уйғунлик касб этади.