Ўзбекистонда яна бир бозорда ёнғин юз берди

Тошкентда яна бир бозорда ёнғин қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, шу йишнинг 18 август куни тунги соат 02.24да оловдан нотўғри фойдаланиш натижасида «HELPING REALIZATSION» МЧЖ ҳудудида жойлашган тахта материаллари бозорида ёнғин келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф қилинган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин натижасида тахминан 300 метр квадратга тенг тахта ёниб кетган. Етказилган зиён миқдори аниқланмоқда.

2014 йилнинг 12 август куни соат 00:28да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Бест-плюс” ОАЖ савдо комплексида (Чинни бозорида) қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йуқ. Ёнғин натижасида 20 га яқин савдо дўконлари зарар кўрган.