Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди.

Фармонда қайд этилишича, мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланади.

Ушбу мукофот билан бунгача Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарлари тақдирланган.