Сенат Ўзбекистоннинг Россия ва Малайзиядаги элчиларини чақириб олди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зиёдулла Пўлатхўжаевни лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.

    Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у бу лавозимга 2010 йил май ойида тайинланган эди.

    Сенатнинг яна бошқа бир қарори билан Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Шукур Собитов, шунингдек, Жанубий Кореядаги элчиси Алишер Курманов ҳам лавозимидан озод қилинган.

    Лавозимдан озод қилиш сабаблари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

    Алишер Курманов яқинда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

    SHARE