Чикагода Мустақиллик байрами нишонланди

Шу йилнинг 31 август куни Чикагодаги Ўзбек-Америка ассоцияцияси (UAAC) ташаббуси билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб дала сайли (пикник) ўтказилди.

Ушбу сайил Hinsdale шаҳарчасига қарашли Катерина истироҳат боғида бўлиб ўтиб, унда 150 нафардан ортиқ киши иштирик этди. Ватандошлар бир-бирлари билан дилдан суҳбатлар қурдилар. Турли мавзуларда ўзаро ахборот алмашдилар.

Болалар ўртасида “Ватан ва Мустақиллик ҳақида” шеър айтиш мусобақаси бўлиб ўтди. Энг яхши айтилган шеърлар учун совғалар улашилди.

Америкада яшаётган болаларини кўришга келган бир неча ўзбекистонлик ватандошларимиз йиғилганларни улуғ байрам билан табрикладилар. Уларга Чикагодаги Ўзбек жамияти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Йиғилганлар тошкентлик машҳур Мардон кабоббаз томонидан тайёрланган кабоб тановул қилишиб, миннатдорлик билдирдилар.

Шунингдек, Мустақиллик байрамига бағишлаб катталар ўртасида футбол мусобақаси ҳам бўлиб ўтди.

Ватандошлар бир-бирлари билан эсталик учун суратларга тушиб утутилмас таассуротлар билан қайтдилар.

Чикагодан,

Олим Шарипов