Ислом Каримов: Ўзбекистон Украина инқирози бўйича тинчлик ташаббусини олқишлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ШҲТга аъзо-давлатлар раҳбарлари кенгаши саммитида сўзлаган нуқтида  ўз ҳамкасбларининг эътиборини Афғонистон, Украна ва дунё иқтисодиётидаги муаммоларга қаратди.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, айрим экспертлар ва сиёсатчиларнинг фикрларига қарамасдан, Афғонистонда вазият тобора чуқурлашиб бормоқда, ушбу мамлакат иккинчи Ироққа айланиши мумкин.

“Афғонистонда сайловчилар овозининг қайта санаб чиқилаётгани жиддий хавотир уйғотади, ушбу мамлакатда тинчлик ва иноқлик имкониятларини янада ёмонлаштиради”, — деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, Афғонистон муаммосини куч ва қурол билан ҳал қилиб бўлмайди. “Афғон халқига ўз тақдирини белгилаш имкониятини бериш керак”, — деди Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Афғонистондан халқаро террорга қарши кучларнинг олиб чиқиб кетилиши мамлакатда бўшлиқни ҳосил қилади ва террорчилар, экстремистлар ва наркоконтрабандистлар бундай фойдаланишга ҳаракат қилади.

Ислом Каримов Украина инқирози ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистон Россия ва Украина ҳукуматларининг муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга оид ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ўзбекистон раҳбарига кўра, Украинада тинчлик ва барқарорликка эришиш учун ушбу мамлакат Россия билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориши кераклигини айтиб ўтди.

Украинадаги инқирозни ҳал қилишда Россиянинг ушбу минтақадаги манфаатлари инобатга олиниши керак.

Ислом Каримов, шунингдек, ШҲТга аъзо мамлакатлар иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиши кераклигини кўрсатиб ўтди.

 

SHARE