GM—Uzbekistan Chevrolet Aveo ишлаб чиқаради

General Motors Uzbekistan Ўзбекистон — Америка қўшма корхонаси автомобиль моделлари қаторига Aveo (T250) қўшилади. Бу ҳақда Газета.uz хабар тарқатди.

Ўзбекистон ҳукуматининг жорий йил 11 сентябрдаги қарорига биноан, “Ўзавтосаноат” компанияси T250 моделидаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.

T250 модели патенти мулкдори бўлган General Motors компанияси билан технологик жиҳозлашнинг тузилмаси белгилаб олинган.

Ҳукумат “Ўзавтосаноат”га лойиҳани дастлабки техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқмасдан, шунингдек, тегишли технологиянинг тендер савдоларини ўтказмасдан, GM глобал харид тизими орқали харидини амалга оширишга рухсат берди.

SHARE