Исроилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қурол олиб чиқишга уринган йўловчилар тўхтатиб қолинди

Исроилнинг Бен-Гурион халқаро аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчисининг багажида автомат магазини, патрон ва гиёҳванд модда топган. Бу ҳақда Newsru.co.il хабар тарқатди.

Тақиқланган мазкур буюмлар болалар ўйинчоғи ичига жойлаштирилган бўлиб, багажни рентгент текшируви пайтида аниқланган.

Аэропорт вакилларига кўра, багажлардан бирида қурол-яроғ топилгач, йўловчилардан бири яширинишга ҳаракат қилинади, аммо кўп ўтмай қўлга олинади.

Хабарларда келтирилишича, юкни авиакомпания ходимларига топширган Исроил фуқароси бўлиб, у багаж ва қўл юки унга тегишли эмаслигини, ўша рейс билан учиши керак бўлган бошқа бир танишига тегишли эканлигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, аёл танишида бир нечта чемодан ва сумка бўлган. Таниши ортиқча юк учун ҳақ тўламаслик мақсадида унинг юкларидан бир қисмини олишни илтимос қилади.

Хавфсизлик хизмати ходимлари аёлни ҳам қўлга олишга муваффақ бўлган. Унинг багажидан ҳам худди шундай ўқотар қурол эҳтиёт қисмлари топилган. Аёл Ўзбекистон фуқароси айтилмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 14:00да учиши керак бўлган самолётнинг қатнови кечиктирилади, барча йўловчилар қўшимча текширувдан ўтказилади.