Собиқ InterСontinental меҳмонхонаси бошқаруви Hilton’га ўтади

Тошкентдаги International Hotel Tashkent (собиқ InterСontinental) меҳмонхонаси бошқарувини Буюк Британиянинг Hilton меҳмонхоналар тармоғига ўтди. Бу борада тегишли битим имзоланган. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси хабар тарқатди.
International Hotel Tashkent меҳмонхонаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қарайди. Вазирликка кўра, ҳозирги Hilton билан дастлабки келишув имзоланган бўлиб, якуний битим 2014 йил охирида қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
Шуни айтиш керакки, International Hotel Tashkent – Ўзбекистондаги жаҳон даражасидаги илк беш юлдузли меҳмонхона бўлиб, мамлакатдаги энг яхши меҳмонхоналардан бири ҳисобланади.
Меҳмонхонани 2012 йилга қадар Буюк Британиянинг InterContinental Hotels Group компанияси ва меҳмонхоналар тармоғи бошқариб келган.

SHARE