Telegram DDoS-ҳужумга учради

Смартфонлар учун бепул ахборот алмашиш воситаси бўлган Телеграм ижтимоий тармоғи DdoS-ҳужумга учради. Бу ҳақда Телеграмнинг твиттердаги расмий саҳифасида ҳам маълум қилинган.

“Секундига ўнлаб гигабит миқдорда DDoS-ҳужумга учрамоқда. Айрим мамлакатлардаги фойдаланувчилар Телеграмга боғланишда муаммога дуч келиши мумкин. Дўстлар, муаммо устида ишлаяпмиз”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик Телеграм фойдаланувчилари ҳақиқатда ҳам 27 сентябрь куни эрталабдан хабар юборишда муаммога дуч келишган. Айрим фойдаланувчиларнинг қайд этишича, VPN ҳимоя тизимидан фойдаланадиганлар Телеграмни бемалол ишлатишмоқда.

Телеграм россиялик Павел Дуров томонидан ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунда 50 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига эга эканлиги айтилади.