Дубай амири Ўзбекистон қишлоқ мактабида болалар билан суратга тушди

Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ҳамда бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Махтум Ўзбекистондаги ов сафари давомида мамлакатдаги мактаблардан бирига сафар қилди ва у ерда болалар билан бирга суратга тушди.

The Khaleej Times нашрининг маълум қилишича, амир Ўзбекистонда ов сафарида бўлган.

Хабарда айтилишича, болалар амирнинг кутилмаган ташрифидан хурсанд бўлишган. Улар Шайх Муҳаммад билан суратга тушишган. Сўнг амир ушбу расмни Instagram’даги саҳифасида эълон қилган ва “Ўзбекистонда ов сафарида бўлганимда, кичкина қишлоқ мактабида бўлдим ва болаларнинг байрамига қўшилдим”, — деб қайд қолдирган.

Хабарда шайхнинг қайси вилоятга ва қачон сафар қилгани ҳақида маълумотлар бўлмаса-да, Бухоро ва Навоий вилоятлари биохилма-хилликни сақлаш мақсадида БАА билан ҳамкорликда иккита резервуар ташкил қилинган.

SHARE