WBA Руслан Чагаевдан чемпионлик жанги учун музокара бошлашни талаб қилди

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик “доимий” жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ва кубалик вақтинчалик чемпион Луис Ортисдан титул жангини ўтказиш учун музокараларни бошлашни талаб қилди. Бу ҳақда ассоциация сайтида маълум қилинган.

Музокаралар учун ажратилган муддат пайшанба — 2 октябрдан бошланди. Агар тарафлар белгиланган муддатда (30 кун) келиша олишмаса, жангни ўтказиш тендерга қўйилади.

Чагаев шу пайтга қадар профессионал рингда 23 та ғалабага эришган бўлиб, улардан 20 таси нокаут ҳисобланади. Иккита мағлубият ва битта дуранг қайд этилган. Июлда “доимий” титулни қўлга киритган эди. Ортис эса рингда 22 та ғалаба эришган бўлиб, улардан 19 таси нокаутдир.