Ўзбекистонда 842 та фоҳишахона аниқланган

Тошкент шаҳрида 334 та фоҳишалик билан шуғулланаётган жойлар фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Профилактик ҳуқуқбузарликлар бош бошқармаси маълумотларига таяниб UZ24 сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида Тошкент вилоятида 69 та, Самарқандда 50 та, Сирдарё ва Жиззахда 22 та, Бухорода 46 та, Навоийда 19 та, Фарғонада 47 та, Андижонда 30 та, Наманганда 74 та ва Қорақалпоғистонда 40 та ишратхона аниқланган.

Умумий ҳисобда, ИИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 842та фоҳишахона аниқланган. Ушбу маълумотлар айнан қайси муддатга доирлиги хабарда кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг 14та ҳудудий бирлигида ўтказилган рейдлар чоғида фоҳишалик фаолиятини олиб бораётган 1 минг 97 нафар шахс қўлга олинган.

SHARE