Ўзбекистонда “Toyoko-inn” ҳамёнбоп меҳмонхоналар тармоғи барпо этилиши мумкин

Ўзбекистонда Япониянинг “Toyoko-inn” арзон меҳмонхоналар тармоғини барпо этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, “Ўзбектуризм” миллий компанияси томонидан бу борада музокаралар олиб бориляпти.

Хабарларда айтилишича, Ўзбекистон меҳмонхона тармоғига чет эл инвестицияларини жалб этиши зарур. Ҳозир республикада сайёҳлик мавсуми авжига чиққан пайтда чет эллик меҳмонлар туриши мумкин бўлган ҳамёнбоп ва сифатли меҳмонхоналар ва хостеллар тармоғи мавжуд эмас.

Шу муносабат билан хорижлик ҳамкорлар, хусусан, “Toyoko-inn” меҳмонхоналар тармоғи билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.

Ҳозирги пайтда мамлакатда 50 мингдан зиёд ўринга эга бўлган 500 дан ортиқ меҳмонхона, мотель ва кемпинглар сайёҳларга халқаро стандартлар бўйича хизмат кўрсатмоқда.

SHARE