Марғилонлик ошпаз энг катта лағмон билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирмоқчи

Марғилонлик машҳур ошпаз, ўзбек таомларини тайёрлаш бўйича МДҲда номи танилган Ҳаким Ғаниев Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дунёдаги энг катта лағмонни тайёрламоқчи. Бунинг учун 150 килограмм гўшт ва сабзавот маҳсулотлари ҳамда бир километр лағмон хамирини ишлатмоқчи.

Ушбу лағмонни Гиннеснинг халқаро рекордлар китобига киритиш учун “Интеррекорд” рекордларни рўйхатга олиш халқаро агентлиги вакиллари таклиф қилинган.

Минскда, шунингдек, лағмонни тез тановул қилиш бўйича ҳам чемпионат ўтказилади.

Ҳаким Ғаниев Марғилонда таваллуд топган бўлиб, Россиянинг қатор телеканаллари бошловчиси ҳисобланади.