Россиянинг “РБК” телеканали Ўзбекистон кабель телевидениесидан “ўчирилди”

Ўзбекистондаги кабель телевидениесининг абонентлик пакетидан Россиянинг иқтисодий мавзуларни ёритиб борадигани “РБК” телеканали чиқариб ташланган.

Podrobno ахборот агентлигининг хабар беришича, Turon Telecom провайдери вакили ушбу ҳолат профилактика ишлари билан боғлиқлиги ва вақтинча кузатилаётганини маълум қилган. “Ҳамкор ТВ” кабель телевидениеси вакили ҳам “РБК” техник сабабларга кўра амалдаги пакетларда йўқлигини қайд эган. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат бутун Ўзбекистон бўйича кузатилаётир.

Хабарда қайд этилишича, Россия телеканали фақатгина кабель телевидениесида йўқолиб қолган, холос. Рақамли телевидениеда бу борада муаммолар йўқ.

SHARE