Марғилонлик ошпаз дунёдаги энг катта лағмон билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Ўзбекистонлик таниқли ошпаз Ҳаким Ғаниев жаҳондаги энг катта лағмонни тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

UzDaily.uz’нинг хабар беришича, у 18 октбярь куни Беларусь пойтахти Минскдаги “Манти-Понти” ресторанида мазкур лағмонни пиширган. “Интеррекорд” халқаро рекордларни қайд этиш агентлиги экспертлари ушбу лағмонни китобга киритишган.

Мазкур ўзбек миллий таомини тайёрлаш учун 150 килограмм гўшт ва сабзавот маҳсулотлари, шунингдек, бир километрдан ортиқ лағмон хамири керак бўлган.

Тайёр бўлган таомнинг соуслари билан биргаликдаги оғирлиги 351,1 килограммни ташкил этган. Ҳар бир лағмон хамири узунлиги беш метрга етди.

Ҳаким Ғаниев 2013 йил 3 октябрь куни Москвадаги “Қозон” чойхонасида 502 килограмм норин тайёрлаб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган эди.

SHARE