Ўзбекистонда 2015 йилдан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бир фоизга ошади

Ўзбекистонда 2015 йилдан жисмоний шахсларни солиққа тортиш тизимини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Унга кўра, келаси йилнинг бошидан бошлаб даромад солиғи амалдаги уч шкала (1-шкала: энг кам иш ҳақининг 1-5 бараваригача, яъни 107635 сўмдан 538175 сўмгача; 2-шкала: 10 бараваригача, яъни 538175 сўмдан 1076135 сўмгача; 3-шкала 10 баравардан ортиқ, яъни 1076135 сўмдан юқори) ўрнига тўрт шкала жорий қилинади.

Янги тизимга кўра, биринчи шкала энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида бўлиб, бу маблағдан даромад солиғи ундирилмайди (ҳозирда энг кам иш ҳақи 107 635 сўм). Қолган шкалалар эса тегишинча 1 фоиздан оширилган. Яъни 538175 сўмгача 8,5 фоиз миқдорида, 538175 сўмдан 1076135 сўмгача 17 фоиз, 1076135 сўмдан юқори даромадларга 23 фоиз фоиз миқдорида солиқ ушланади.

Бундан ташқари, фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта тўлови 6,5 фоиздан 7 фоизга оширилган.