Москвада ўзбеклар онлайн-ош марказини ишга туширишди

Ака-ука Зафар, Илҳом ва Дилшод Исмоиловлар Москвада «Плов номер 1» (“Биринчи рақамли палов”) интернет-тамаддихонасини очиб, палов етказиб бериш хизматини йўлга қўйди.

Янги хизмат ташаббускорларидан бири Илҳом Исмоиловнинг айтишича, Шарқда шундай анъана бор: эркаклар кўпинча ҳафтанинг пайшанба кунлари ош еб, доно фикрлар билан бўлишиш учун йиғилади. Москвада ҳам буни унутиб қўйишмаган.

Дарё.uz сайтининг ёзишича, “Плов №1” интернет-ресторани 2013 йил кузидан ишлай бошлаган. Ўша пайтда менюда 1 порция ош ва сомсадан иборат ягона вариант мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда ундан уч турдаги ош ўрин олди.

Булар классик ўзбекча палов, байрам палови (майиз ва зира қўшилган) ҳамда вегетарианча палов, шунингдек сабзавотлардан ассорти ва ўзбекча обинондир.

Ресторан асосчиларининг таъкидлашича тез орада шарқона ширинликлар, салатлар ва сомсалар ҳисобига таомнома янада ранг-баранг бўлади.

Ҳозирда «Плов №1» кунига ўртача 1,7 минг рубллик 50 та буюртма қабул қилмоқда. Ака-ука Исмоиловлар йил охиригача ушбу кўрсаткич кунига 100 та буюртмагача етишини ният қилишмоқда.

SHARE