Нью-Йоркда транспорт воситалари учун энг юқори тезлик соатига 40 километр этиб белгиланди

Нью-Йорк шаҳри мэри Блазио янги қонунга имзо чекди. Унга кўра, Нью-Йорк йўлларида шу йилнинг 7 ноябридан бошлаб транспорт воситалари тезлиги соатига 25 миль ёки 40 километрдан ошмаслиги лозим. Шу пайтга қадар бу миқдор 30 миль ёки 48 километрдан сал ошар эди.

Қонун ташаббускорларига кўра, юқори тезликда ҳаракатланиш Нью-Йоркда ўлимга олиб келадиган транспорт ҳодисаларининг қарийб чорак қисмига сабаб бўлар экан. Тўқнашув пайтидаги 5 миллик тафовут йўловчининг тирик қолиш имкониятини икки карра оширади.

“Бугун биз амалга оширмоқчи бўлганимиз туфайли оилалар ва болалар янада хавфсизроқ бўлади. Тезликни камайтириш инсон ҳаётини сақлаб қолади. Бу олдимизга қўйган мақсадга эришишда айни муддаодир. Бу мақсадга эришиш ҳар бир нью-йоркликнинг шахсий масъулияти, ўзгалар ҳаётини биринчи ўринга қўйишига бевосита боғлиқдир”, деди шаҳар мэри Блазио.

Хабарларда айтилишича, янги тезлик чекловлари бўйича 3000 та белгиларни ўрнатишга 500 минг доллар сарфланади. Улар келаси йилдан бошлаб асосий кўприкларда, тоннелларда, аэропорт ва шаҳарга кириб келишда осиб қўйилади.

Янги 40 километрлик тезлик чегараси Нью-Йоркдаги 90 фоиз кўчаларига тааллуқлидир.