Нью-Йоркда “Бухорий” жамғармаси тузилди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар йиғилиб, “Бухорий” жамғармасига асос солди. Янги жамғарма қошида йиғилган маблағлардан миллий-маданий мазмундаги тадбирлар ва хайрли ишларни амалга оширишга келишиб олинди.

Шунингдек, Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳарчасида ўзбекистонликлар учун масжид ва маданий марказ очиш масаласи ўртага ташланди. Йиғилганлар бу фикрни қўллаб-қувватлаб, масжид учун маблағ йиғишга келишиб олди. Масжид ватандошлар учун турли тадбирларни ўтказувчи маданий марказ вазифасини ҳам ўтайди.

Масжидга ўзбекистонлик имом тайинланиб, жума намози маърузалари ўзбек тилида олиб борилади.

SHARE