Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда инфляция 6,5 фоиздан ошмаслигини прогноз қилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда мамлакатда инфляция кўрсаткичи 6,5 фоиздан ошмаслигини маълум қилди. “РИА Новости”нинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, кеча Сенат 2015 йилги давлат бюджетини маъқуллаган. Ундаги параметрлар 5,5-6,5 фоизни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Хабарда айтилишича, ҳукуматнинг инфляция бўйича прогнозларини етакчи халқаро молия институтлари баҳолари ҳамда дунёда ва Марказий Осиёда иқтисодиётнинг аҳволи таҳлили асосида қабул қилган.

Парламент томонидан тасдиқланган параметрларга кўра, мамлакат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1 фоиз ёки 1,8 триллион сўм миқдори ёхуд Марказий банк курси бўйича 750 миллион долларни ташкил қилади. Айрим манбаларга қараганда, Ўзбекистоннинг 2015 йилги давлат бюджети харажатлари 38 триллион сўмни ташкил қилади.

SHARE