“Oneonta Montessori”да Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди

Менинг тўртта набирам Калифорния штати Аlhambra шаҳри ҳудудида жойлашган “Oneonta Montessori” боғча-мактабида тарбияланиб, таҳсил олади. Бу боғча-мактаб ўзининг тарбия услуби ва таълим стили билан бошқалардан фарқ қилади. Унда италиялик таниқли педагог, педиатр, психолог Мария Монтессорининг педагогик ғоялари асосида иш юритилади.

Мария Монтессорининг эркин тарбига қаратилган технологияси педагогнинг болага индивидуал ёндашувига асосланган. Унинг фикрича, ҳар бир бола ўйин ёки ўқув материали ва шуғулланиш учун зарур бўлган вақтни ўзи танлаши, яъни ўзи истаган мавзу бўйича қанча хоҳласа шунча (жонига теккунича ёки чарчагунича) шуғулланавериши мумкин. Бу жараёнда бола ўз хусусий ритми ва йўналиши асосида табиий равишда ривожланиб боради. Монтессори болага авторитар таъсирнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлган. У ўз амалий фаолиятида хотира ҳисобидан ишлашдан кўра бола шахси учун зарур бўлган муаммолар устида мулоҳаза юритишда аҳамиятли бўлган атмосферани яратишга ҳаракат қилган. Бунда бола ўзига қандай вазият қулай бўлса шуни танлашига имкон берган.

3

Монтессори ўз кузатишларида қуйидаги, бир қарашда майда кўринадиган ҳолатларга ҳам эътибор берган: «Агар бола ўзининг эътиборсизлиги билан курсини туртиб юборса, у шовқин билан ағанайди ва болага унинг беэътиборлигини намойиш этади. Агар стол-стуллар полга қотирилган бўлганда бола феълидаги шошқалоқлик ва бепарволик каби салбий сифатларни пайқамаган бўларди. Яъни, у фаолиятини тўғри бошқара билганида курси шовқин-суронсиз ўз жойида турган бўларди. Шундай ҳақиқатларни илғаб борган болада ўзини кузатиш ва ҳаракатларини бошқариш ҳисси шаклланиб боради». Бир қараганда жўнгина кўринган бу иқтибосга сингдирилган ҳақиқат шундан иборатки, бола жим турган стол-стуллардаги яхшилик билан ўзининг бебошвоқ фаолияти натижасида юз берган ёмонликни фарқлаши ёки шу каби ҳодисаларга бепарво бўлмаслиги керак. Бу боланинг ўз фаолиятида, меҳнати жараёнида ички зийракликни шакллантириши, ўзининг шу элементар хатти-ҳаракатидаги ёмонликка ўзи қарши кураша билиш ҳиссини тарбиялаши учун зарур демакдир.

Монтессорри педагоCelebrating Cultural Day with my cousin.гикасига хос бўлган асосий қарашлардан бири “Буни ўзим бажаришимга ёрдам беринг!” шиори асосида фаолият юритувчи Аlhambra шаҳри ҳудудида жойлашган “Oneonta Montessori” боғча-мактабида шу йилнинг 17 октябрида “Ўзбекистон маданияти куни” ўтказилди. Унда бизнинг она-Ватанимиз Ўзбекистон ҳақида кичик америкаликларга маълумот бериш вазифаси менинг набираларим, ўғилларимнинг фарзандлари – олти ёшли Кўҳинур ва Темур Маликларнинг зиммасига юкланибди.

Мактаб маъмурияти, хусусан: мактаб мудираси Ms. Fiona ва биринчи синф ўқитувчиси Ms. Vangie бу мавзуни кун тартибига қўйиш билан нафақат ўзгаларни Ўзбекистон билан таништириш, балки икки ўзбекнинг ўз юрти ҳақида чуқурроқ билимга эга бўлиш имкониятини ҳам яратганлар. Айни замонда, уларни ўзлари учун муҳим бўлган бир муаммо устида ишлашга йўналтирганлар.

Америка деб аталмиш улкан бир мамлакатнинг нафақат кичик бир шаҳарчасида, балки катта-катта кентларида ҳам “Қаердан келгансиз?” деган саволга “Ўзбекистонданман” деб жавоб берсангиз, улар кўзларини катта-катта очиб “Покистонми?” деб қайта сўрашади. Сиз озгина дилингиз оғриб ҳижжалаб тушунтиришга ўтасиз. Шунда ҳам ҳурмат юзасидан “ҳа” деб қўя қолишганини, аслида шундай ўлка борлигини тасаввур қилолмаганликларини ҳис қиласиз.

Шунинг учун мактабда “Ўзбекистон маданияти куни”нинг ўтказилиши ҳақидаги хабарни эшитганимизда, зиёли ўзбеклар сифатида бутун оиламиз аъзоларининг боши кўкка етди. Бу, аввало бизнинг фарзандларимизга эътиборнинг, қолаверса, юртимиз эътирофининг кичкинагина бир кўриниши эди. “Ўзбекистон маданияти куни”ни нишонлашга нафақат набираларим, балки ўғилларим, келинларим ҳам астойдил тайёргарлик кўришди. Чунки бу юртимизнинг, ўзбекнинг, қолаверса, оиламизнинг юзи эди. Ўзбекни дунёга танитишнинг ўзига хос жажжигина бир имконияти эди. Мен набираларимга “Сизлар шу юртларда яшаб ўзбекнинг номини дунёларга олиб чиқишингиз керак. Сизлар Ўзбексизлар!” дея тинимсиз сингдириб бораман. Менинг учун “Ўзбекистон маданияти куни” набираларим олдига қўйганим бу вазифанинг бажарилиши учун илк қадам эди.

1

Оиламизнинг каттадан кичик аъзолари мазкур тадбирга бир неча кун мобайнида масъулият билан, жиддий тайёрландилар, таниш-билишларни ҳам тинчитмадилар. Ўзбек либослари, маданияти, адабиёти, тасвирий санъати намуналарини тўпладилар.

Белгиланган кун келганда набираларим ўзларининг кичик синфдошлари ва мактабдошларига миллатининг турмуш тарзи, урф-одатлари, амалий, тасвирий санъати намуналарини, мамлакатининг, мустақил ватаннинг жамолини намойиш этишди. Уларни ўзбек таомлари билан сийладилар. “Ўзбек маданияти куни”нинг довруғи бир неча кун мактаб тарбиячи ва

Thank You Note 1: Helena, 5
Thank You Note 1: Helena, 5
thank you note 4
Thank You Note

ўқитувчилари жамоаси тилидан тушмади. Ўзбекча “Чак-чак”, палов ва сомсанинг таъмидан анчагача тамшаниб юришлари аниқ. Бунга ота-оналар, ўқитувчи ва тарбиячилар ҳамда болалардан келаётган миннатдорлик мактублари асос бўлади.

Мен бир буви сифатида Худо берган неъматларим – набираларимнинг эришган ютуғи билан фахрландим ва шодлигимни Америкадаги ватандошлар билан бўлишгим келди.

Қундузхон ҲУСАНБОЕВА,
педагогика фанлари доктори.