ЕХҲТ Ўзбекистон парламент сайловига чекланган кузатувчилар миссиясини юборади

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси шу йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган демократик сайловларга чекланган кузатувчилар миссиясини юборади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

Бундай қарорга 28-30 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган эҳтиёжларни баҳолаш бўйича миссияси иши якунига биноан қабул қилинган. Миссиянинг ҳисоботи ташкилот сайтида эълон қилинган.

“Ташриф натижасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий таклифномасини инобатга олган ҳолда экспертлар томонидан сайловларни уларнинг ЕХҲТ мажбуриятларига, бошқа халқаро мажбуриятларга ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолаш учун чекланган миссияни юборишни тавсия қилинди”, дейилади ахборотда.

Ҳисоботда айтилишича, 2009 йилги парламент сайловларидан сўнг Ўзбекистон қонунчилиги ва конституциясига жиддий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Бош вазир номзоди энг кўп депутатлик ўрнини партия ёки тенг депутатлик ўрнини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан кўрсатилади. 2012 йил декабрь ойида сайлов қонунчиликка киритилган ўзгартишлар  Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси тавсиялари асосида амалга оширилган.

 

SHARE