АҚШ Сенати Американинг Ўзбекистондаги элчиси номзодини тасдиқлади

АҚШ Сенати Памела Спратлен номзодини Ўзбекистон Республикасига фавқулодда ва мухтор элчи сифатида тасдиқлади. Унинг номзоди АҚШ президенти Барак Обама томонидан киритилган эди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Памела Спратлен бунгача АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган. У 20 йиллик дипломатик тажрибага сиёсатчилардан бўлиб, МДҲ мамлакатлари бўйича катта билим ва маълумотга эга.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, элчи Памела Спратлен рус, француз ва испан тилида мулоқот қила олади.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обама АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни Қозоғистонга элчи қилиб тайинлаш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш учун Сенат тасдиғига киритган эди.