Ислом Каримов: “Украинадаги урушнинг ғолиби бўлмайди”

“Украинадаги урушда ҳеч ким ғолиб бўлмайди, можарони фақат ва фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиш лозим”, деди Ислом Каримов Швейцария Конфедерацияси Президенти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Дидье Буркхальтер билан учрашувда.

Ислом Каримовнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон НАТОнинг 2008 йилда Бухарестда бўлиб ўтган саммитида афғон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилган эди. Вақтнинг ўзи бизнинг позициямиз тўғри эканлигини кўрсатди. Шунинг учун ҳам Украинадаги можарони ҳам фақат музокаралар йўли билан ҳал қилиш керак.